15.06.2024
200
АЛИШЕР НАВОИЙ МЕРОСИДА БОРЛИҚНИНГ ФАЛСАФИЙ ТАЛҚИНИ

Muallif: Норов, Тожи Омонович

Annotatsiya: Мазкур мақола улуғ мутафаккир, ўзбек мумтоз тили ва адабиёти асосчиси, йирик файласуф Амир Алишер Низомиддин Навоийнинг фалсафий қарашлари таҳлилига бағишланган. Таъкидлаш керакки, мутафаккир мероси ҳали ўзи тириклик пайтидан бошлаб катта қизиқиш билан ўрганилган бўлиб, кейинчалик, унинг ижоди кўпроқ бадиий ижод, адабиёт, адабиёт тарихи, лирик маҳорат, ижтимоий-сиёсий фаолияти, матншунослик, манбаъшунослик соҳалари бўйича тадқиқ этилган. Афсуски, мутафаккирнинг фалсафий, хусусан борлиққа оид қарашлари гарчи, билвосита тасаввуф адабиёти ёки шеърияти мисолида қисман эътибор қаратиб кетилган бўлсада, бевосита фалсафий таҳлил ва тадқиқ қилинмаган. Мақолада Навоийнинг борлиққа оид қарашлари тадқиқ этилиб, маълум хулосалар қилинди.

Kalit so'zlar: Алишер Навоий, фалсафа, борлиқ, фалсафага оид истилоҳлар, фазо, вақт, моддий борлиқ, номоддий борлиқ, ислом фалсафасида борлиқ, тасаввуф фалсафаси, ваҳдат ул-вужуд.

Jurnaldagi sahifalar: 536 - 552

Yuklab olish