Muallif: Алмардонов, Отабек Қудратович
Annotatsiya: Мураккаб ва кўпқиррали замонавий шароитларда халқаро муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ниҳоятда долзарб аҳамият касб этади. Бунда замонавий глобаллашган дунёда муаммоли вазиятлардан чиқишнинг энг муҳим усулларидан бири халқ дипломатияси ҳисобланади. Мустақилликнинг илк йилларидан Ўзбекистон халқ дипломатияси давлат ташқи сиёсатининг етакчи сиёсий институтларидан бири сифатида замонавий мезонлар асосида шаклланиб ва тадрижий равишда ривожланиб, мамлакатнинг халқаро ҳамжамиятда ўз ўрни ва обрўсига эга бўлиши учун салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистоннинг Хитой билан ҳамкорлик алоқаларида ҳалқ дипломатиясининг ўрни масаласини илмий жиҳатдан ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Мақолада Ўзбекистоннинг Хитой билан халқ дипломатияси алоқалари тарихи даврларга бўлиниб таҳлил қилинган. Мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни ривожланиши ва туризмни равнақ топишида халқ дипломатиясининг ҳам салмоқли ўрни борлиги далиллар билан келтириб ўтилган.
Kalit so'zlar: халқ дипломатияси, ҳамкорлик, иқтисодий алоқалар, туризм