18.01.2026
4
АРАБ-ЎЗБЕК ТИЛЛАРИ КОМБИНАЦИЯСИДА СИНХРОН ТАРЖИМА: МУАММОЛАР ВА ЕЧИМЛАР

Muallif: Абдупаттахов, Ж.

Annotatsiya: Мазкур мақолада араб–ўзбек тиллари комбинациясида синхрон таржиманинг назарий ва амалий жиҳатлари таҳлил қилинади. Унда синхрон таржима жараёнида юзага келадиган асосий муаммолар, жумладан, ахборот танқислиги, нутқнинг тезлиги, ихтисослашган атамалар, грамматик ва маданий тафовутлар ҳамда маҳаллий лаҳжаларнинг таъсири ёритиб берилади. Шунингдек, ушбу муаммоларни бартараф этишга қаратилган самарали ечимлар, касбий кўникмаларни ривожлантириш усуллари ва синхрон таржимон учун зарур бўлган асосий компетенциялар баён этилади. Тадқиқот натижалари араб тилидан ўзбек тилига синхрон таржима қилувчи мутахассислар, таржимонлик соҳаси талабалари ҳамда илмий-амалий тадқиқотлар билан шуғулланувчи изланувчилар учун амалий аҳамият касб этади.

Kalit so'zlar: синхрон таржима, оғзаки таржима, араб–ўзбек тиллари, таржима муаммолари, таржимон компетенцияси, нутқ таҳлили, маданиятлараро мулоқот.

Jurnaldagi sahifalar: 22 - 29

Yuklab olish