20.06.2024
202
ИЖТИМОИЙ ДАВЛАТНИНГ КОНЦЕПТУАЛ АСОСЛАРИ

Muallif: Баратов, Рашид Ўсарович; Раматов, Жуманиёз Султанович.

Annotatsiya: Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш масаласи тобора долзарблик касб этар экан, бу борада юзага келаётган ёндашувлар ҳам институционал аҳамият касб этмоқда. Сабаби, ижтимоий-ҳуқуқий давлатда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини манзилли қўллаб қувватлаш, бу тоифага кирувчи инсонлар ҳамда оилаларни аниқлаш механизмларини такомиллаштириш эҳтиёжи ҳаётий заруриятга айланди. Шу маънода, Давлат ижтимоий ҳимоя сиёсатини самарали амалга оширишда қонунчилик устуворлигини таъминлаш кераклигини назарда тутади. Қонунчилик устуворлигини таъминлаш орқали давлат ижтимоий ҳимоя сиёсатининг натижадорлигига эришиш мумкин бўлади. Мазкур тадқиқотда ижтимоий сиёсатнинг тарихий илдизлари ва назарий асослари чуқур таҳлил этилиб, унинг ҳар томонлама ижтимоий фаровонликни таъминлашда анъанавий ҳуқуқий парадигмаларнинг чекланишига жавоб сифатида пайдо бўлиши кўриб чиқилди. Мақолада амалий тадқиқотлар ва қиёсий таҳлил қилиш орқали турли давлатлар ва минтақаларда ижтимоий давлатнинг концептуал асосларини ўзларининг ноёб ижтимоий сиёсий шароитларига мослаштиришнинг хилма хил усулларини таъкидлайди. Бундан ташқари, мақола ижтимоий давлат ва мустаҳкам фуқаролик жамиятини шакллантириш ўртасидаги узвий боғлиқликни таъкидлайди. Унда таъкидланишича, ижтимоий жиҳатдан нафақат шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилади, балки фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини қатъий таъминлаш ҳамда бунга кенг жамоатчиликни иштирокини тўғри ташкил этиш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Мақолада ижтимоий ислоҳотлар аҳолини сиёсий, иқтисодий фаоллигини оширишда катализатор вазифасини ўташи таъкидланади.

Kalit so'zlar: шахс, давлат, ижтимоий давлат, қонун устуворлиги, фуқаролик жамияти, маъмурий бошқарув, ижтимоий ҳимоя, камбағаллик даражаси, жамият.

Jurnaldagi sahifalar: 752 - 762

Yuklab olish