Muallif: Элмурод, Абдуллаев Бозарбой ўғли,
Annotatsiya: Инсон пайдо бўлибдики, ўзига “Ўзи мен кимман?”, “Дунёга нега келдим?”, “Яшашдан мақсадим нима?” каби саволларни бериб келади. Сабаби, ҳар бир инсон индивид сифатида бетакрор. Ҳар бир одам умри охирлаб қолганида уни сарҳисоб қилар экан, “Бу дунёда қандай яшадим?”, “Нималарни қўлга киритдим ва нималарни бой бердим?”, “Мен атрофимдаги инсонларга наф келтира олдимми?”, “Фарзандларимга нималарни мерос қилиб қолдирдим?” каби саволларга жавоб излайди. Мазкур саволларни нафақат ҳаёти сўнгида, балки, одам ўз виждони ва иймони билан ёлғиз қолганида ҳам ўз-ўзига савол қилиб беради. Бу инсоннинг онг ва тафаккур хусусиятларидан бири бўлиб, инсонийлик белгиси ҳисобланади. Мазкур мақолада инсон капитали назариясига оид ёндашувлар таҳлил этилган.
Kalit so'zlar: инсон капитали, Шарқ мутафаккирлари, Ғарб файласуфлари, Зардууштийлик таълимоти, Ўрта Осиё алломалари, замонавий дунё олимлари.
Jurnaldagi sahifalar: 239 - 242