Muallif: Исматуллаева, Наргиза Расулжановна
Annotatsiya: Азалдан қадимий Шарқ фалсафаси ўзининг бой маънавий мазмуни билан Шарқ ва Ғарб мамлакатлари олимларининг диққатини жалб қилиб келган. Маълумки, XVII-XVIII асрларда Европада хитой мафкурасининг яққол таъсири бўлган Маърифатпарварлар фалсафий оқими вужудга келади. Оқимнинг вакиллари конфуцийчиликни “амалий ахлоқ-одоб”, Хитойни эса “файласуфлар мамлакати” деб кўрсатадилар [1, 256]. Дунё тан олган, жаҳоннинг ўн нафар йирик файласуфлари қаторидан жой олган Конфуций ижоди билан қизиқишимизнинг ўсиб бориши бу унинг таълимотидаги атамаларнинг ҳозирги даврда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаганлиги туфайлидир. Ушбу мақола ҳам хитой файласуфи Конфуцийнинг таълимотида асосий фалсафий категориялардан ҳисобланмиш “комил инсон” тушунчаси таҳлилига бағишланган
Kalit so'zlar: Конфуций, конфуцийчилик таълимоти, “Лунюй” (“Суҳбат ва мулоҳазалар”) асари, комил инсон, ҳақир одам.