Muallif: Каунбаев, Мирзабадал
Annotatsiya: Ушбу мақола, ўрта асрларда Хитойга ҳижрат қилган ва у ердаислом динининг тарқалишига катта ҳисса қўшган давлат арбоби, уламо Саййид Ажал Шамсуддин Умар Камолиддин ал – Бухорийнинг (1211-1279йй.) ҳаёти ва фаолияти ҳақида. У мадраса, меҳрибонликуйлари, ҳамда масжидлар қурилишига бош-қош бўлиш билан бирқаторда, конфуций мактаблари ва будда ибодатхоналарини қуриш ва таъмирлаш ишларида ҳам жонбозлик кўрсатган. Мақолада Саййид Ажалнинг бошқа дин вакилларига ҳам ҳурмат билан қараганлиги тарихий фактлар асосида ёритиб беришга ҳаракат қилинган. Шунингдек, мақолада Саййид Ажалнинг Хитойда исломни тарғиб қилишга оид ҳаракатлари ҳам манбалар асаосида очиб берилган
Kalit so'zlar: Саййид Ажал, мўғуллар, Юан сулоласи, Бухоро, масжид, ислом қоидалари, амалдор, сиёсат, солиқ, мактаб, ибодатхона, даругачи, вазир, император