Muallif: Акимов, Таир
Annotatsiya: Мақолада хитой тилидаги “тўққиз” рақами билан боғлиқ фразеологик бирликлар когнитив таҳлилга тортилди. Рақамлар билан келадиган фразеологик бирликлар хитой халқи миллий тафаккурининг ажралмас қисми сифатида миллий онг билан боғлиқ нутқ фаолиятини белгилайдиган асосий жиҳатлари сифатида қаралади. Рақамлар нафақат ҳисоб-китоб қилишда муҳим рол ўйнаб қолмасдан, тил соҳасида ҳам ўзига хос турли бой мазмунларни ифодалашга хизмат қилиб келмоқда. Тўққиз рақами билан келадиган фразеологик бирликлар “кенг, баланд, юксак, олий, совуқ, мушкул, азоб, хурсандчилик” каби маъноларни ифодалаб келади.
Kalit so'zlar: маданият, менталитет, кенг, чуқур, баланд, юксак, хурсандчилик, мушкул, когнитив.
Jurnaldagi sahifalar: 13 - 17