Muallif: Ходжимуратова, Д.С.
Annotatsiya: Мақолада Хитой ва Эроннинг Марказий Осиё республикаларига нисбатан ташқи сиёсатида “юмшоқ куч” элементларидан фойдаланиши ўрганилган. Хитой ва Эроннинг мазкур сиёсати Марказий Осиё давлатлари таълим тизимига таъсири мисолида таҳлил қилинади. Марказий Осиё республикаларининг мазкур давлатлар томонидан минтақада амалга оширган ташқи сиёсатига муносабати ўрганилади, шунингдек, ушбу давлатлар таълим бозоридаги иштироки таҳлил қилинади. Хусусан, Қирғизистон таълим бозорида Хитой ва Эрон иштирокининг ошганлиги қиёсий ўрганилади. Мақолада Марказий Осиё республикаларининг таълим соҳасидаги сиёсатининг ўзига хос хусусиятлар таҳлил қилинар экан, уларга нисбатан Хитой ва Эрон томонидан амалга оширилган оммавий дипломатиянинг асосий йўналишлари очиб берилади. Шунингдек, Хитой ва Эрон минтақа давлатлари билан ҳамкорликда таълим ва маданият соҳасида қатор лойиҳаларни амалга ошириш орқали Марказий Осиёда “юмшоқ куч” сиёсатини қўллай олиши имкониятлари ва амалга ошириш ресурслари, механизмлари ҳам ўрганилган
Kalit so'zlar: Хитой, Эрон, таълим сиёсати, “юмшоқ куч”, ташқи сиёсат, таълим тизими, Марказий Осиё, Конфуций институти