15.06.2024
202
МАКТАБ ТАЪЛИМИ – УЧИНЧИ РЕНЕССАНСНИНГ УСТУНЛАРИДАН БИРИ СИФАТИДА

Muallif: Саифназаров, Исмаил

Annotatsiya: Мақолада мактаб таълим тизими, ундаги муаммо ва камчиликлар таҳлил этилган, мактаб таълими Учинчи ренессанснинг устунларидан бири эканлиги таъкидланган. Мамлакат тараққиёти мезонлари, жаҳон халқлари тарихида маданият ва маърифатга эътибор, мактаб таълимини ривожлантириш, муаллимларнинг фаолиятини такомиллаштириш ва уларнинг касбий ва ҳаётий фаолият мезонларининг замон талаблари асосида тадқиқ қилиш зарурияти ва омиллари борасида тадқиқот олиб борилган. Тадқиқот натижаларига кўра, муаммо доирасидаги камчилик ва муаммоларга муносабат билдирилган, мактаб таълим тизимини ривожлантириш, ўқувчиларнинг ҳаёт ва фаолиятини такомиллаштириш учун миллий қаҳрамонлар сиймосини яратиш, уларнинг эстетик дидини тарбиялаш, илмий изланиш кўникмаларини шакллантиришда ота-она, ўқитувчи ва зиёлиларнинг ролини ошириш лозим. Бунда, “боғча, мактаб, ота-она, маҳалла, зиёлиларнинг ўзаро ҳамкорлиги” тизими илм-фан, маданият ва маърифат ривожининг муҳим омил эканлиги қайд этилган.

Kalit so'zlar: мактаб, таълим тизими, ўқувчи, ўқитувчи, ота-она, зиёли, миллий қаҳрамонлар сиймоси, илм-фан, маданият-маърифат, учинчи Ренессанс.

Jurnaldagi sahifalar: 502 - 512

Yuklab olish