23.11.2021
445
Мухамеджанова, Ш. Б. (2021). ХИТОЙ ИНТЕРНЕТ-ЛЕКСИКАСИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ЙЎНАЛИШЛАРИ ХУСУСИДА. Oriental renaissance: Innovative, educational, natural and social sciences, 1(Special Issue 1), 131-138.

Muallif: Мухамеджанова, Ш.Б.

Annotatsiya: Мазкур мақола Хитой Интернет-лексикаси ривожланишини таҳлил килишга бағишланиб, тадқиқ этилаётган мавзунинг долзарблиги хитой тили янги лексикасини таҳлил қилиш лозимлиги билан белгиланади. Тил динамик тизим ҳисобланиб, унда доимо ўзгаришлар юз беради ва янги сўзлар пайдо бўлади. Мақоланинг мақсади – хитой тили Интернет-лексикасини комплекс тарзда кўриб чиқиш ва унинг ўзига хос хусусиятларини баён этишдан иборатдир. Тадқиқотнинг асосий натижалари хитой Интернет-лексикаси ривожланишининг йўналишларини аниқлашдан иборат. Тадқиқот жараёнида Интернет-лексика таркиби аниқланди ҳамда Интернет-тилини вужудга келиш воситалари белгиланди ва тармоқли мулоқот ривожланишининг келажакдаги йўналиши кўриб чиқилди. Тадқиқ этилаётган лексик бирликлар, мезонлар бўйича фоизли таркибини аниқлаш йўли орқали категориялар бўйича тақсимланди. Материаллар хитой тили интернет-лексика луғатини тузишда фойдали бўлиши мумкин

Kalit so'zlar: Интернет-тил, Интернет-лексика, хорижий ўзлаштиришлар, ҳарфли сўзлар, рақамли комбинациялар.

Yuklab olish