Muallif: Назирова, Шукрия Миадовна
Annotatsiya: Мазкур мақола ХХ асрнининг иккинчи ярми Хитойда аёллар адабиёти ривожи янги босқичга кўтарилган давр ҳисобланади. 1976 йил сентябрь ойида Хитой тарихидаги энг йирик воқеалардан бири бўлган “маданий инқилоб” барҳам топди. Худди шу йили Мао Цзэдунь вафот этди. Мамлакатдаги сиёсий воқеаларга бевосита даҳлдор ва барча мудҳиш воқеаларга сабабчи деб ҳисобланган “тўртлик тўдаси” 70 йил давом этган тизим тугатилди. Айнан шу даврдан хитой адабиётининг янги босқичи бошланади. Мамлакат ҳаётининг барча жабҳаларида тубдан ўзгаришлар содир бўлди. Айнан маданий инқилоб бу йўналиш ривожига ҳам туртки берди. Адабий асарларнинг мазмун-мундарижаси, образлар талқинида, воқеликка ёндашувди ўзгаришлар кузатилди. Асарларда инқилобий ғоялар етакчилик қилди, ҳарбий қаҳрамонлар образининг бирёқлама талқин қилиш тамойиллари кучайди.“Маданий инқилоб”дан кейинги дастлабки яратилган асарларда эса тарихий воқеалар туфайли қадди букилган, ўз ҳаётини тақдир измига ташлаб қўйган, фаталист-қаҳрамонлар образи яратила бошланди. “Чандиқлар адабиёти” – ҳақоратланган ва хўрланган авлоднинг ўзига хос тазарруси сифатида намоён бўлди. “Чандиқлар адабиёти” ўз ичига бир неча йўналишларни қамраб олди. Булар: “болалар”, “қишлоқ”, “шаҳар” чандиқлари.
Kalit so'zlar: маданий инқилоб, чандиқлар адабиёти, тўртлик тўдаси, аёллар адабиёти