Muallif: Назаров, Ғулом Акмал ўғли
Annotatsiya: Ушбу тадқиқотда сунъий интеллект (SI) технологияларининг олий таълим муассасаларида жамоатчилик билан алоқалар (PR) ва университет брендини шакллантириш жараёнларидаги стратегик аҳамияти таҳлил қилинади. Замонавий рақамли муҳитда университетларнинг рақобатбардошлиги нафақат таълим сифатидан, балки уларнинг медиа макондаги кўриниши, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги имижи билан ҳам белгиланмоқда. Тадқиқот доирасида SI воситаларининг — контентни автоматлаштириш, аудитория билан ўзаро алоқани шaxсийлаштириш, реал вақтли мониторинг ва таҳлил қилиш каби функциялари — университет PR стратегияларига қандай таъсир кўрсатиши ўрганилди.
Kalit so'zlar: Сунъий интеллект (SI), олий таълим муассасалари, университет бренди, жамоатчилик билан алоқалар (PR), медиа имиж, рақамли трансформация, инновацион коммуникация технологиялари
Jurnaldagi sahifalar: 489 - 498