18.01.2026
5
OʻZBEKISTON XITOYSHUNOSLIGINING ISTIQBOLLI RIVOJIDA TOSHKENT DAVLAT SHARQSHUNOSLIK UNIVERSITETI XITOYSHUNOSLIK OLIY MAKTABINING OʻRNI VA VAZIFALARI

Muallif: Хасанова, Феруза

Annotatsiya: Ўзбекистонда хитойшунос кадрларни тайёрлаш долзарблиги бир неча омилларга боғлиқ, хусусан, Хитой Ўзбекистоннинг муҳим иқтисодий ва сиёсий ҳамкори бўлиб, икки давлат ўртасидаги алоқалар ҳар жиҳатдан ривожланмоқда. Хитой Ўзбекистонга инвеститсиялар киритмоқда ва кўплаб инфратузилма лойиҳаларини амалга оширмоқда. Бу, ўз навбатида, хитойшунос мутахассисларга бўлган талабни оширади. Ҳозирги глобаллашув жараёнларида Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ва маданий маданий алоқалар кучайиб бораётганлигини кузатишимиз мумкин. Хитой тилини биладиган мутахассислар маданий алмашинувда муҳим рол ўйнайди ва бу мутахассислар мамлакатнинг келажаги учун муҳим аҳамиятга эга деб эътироф этишимиз лозим. Айнан шу омиллар боис ҳозирда хитой тилини биладиган мутахассисларга бўлган талабни ошмоқда. Бу эса Ўзбекистонда хитойшуносларни тайёрлашнинг долзарблигини белгилаб беради.

Kalit so'zlar: хитойшунос, хитойшунос кадрларни тайёрлаш, Хитой, Ўзбекистон, инвеститсия

Jurnaldagi sahifalar: 11 - 15

Yuklab olish