Muallif: Шамсиева, Шохистахон Қудратуллаевна
Annotatsiya: Хитой ва ўзбек тилларида энг кўп эвфемалашган концепт бу – ўлим концепти билан боғлиқ эвфемик воситалар ҳисобланади. Мазкур мақолада, ушбу тушунчанинг турли қирраларини намоён этадиган эвфемизмларнинг ҳосил бўлишида ҳар икки халқнинг этномаданий қарашлари таҳлилга тортилган. Бу мавзудаги хитой тили эвфемизмларида конфуцийчилик, ўзбек тили эвфемизмларида Ислом дини билан боғлиқ ассоциациялар аниқланган. Хитой тили эвфемизмларининг қўлланишида кишининг ижтимоий мақоми ҳам эътиборга олинган.
Kalit so'zlar: иерарҳия, синфий муносабатлар, ижтимоий мақом, лингвомаданият, дунёвий эвфема