Muallif: Султанова, Л.А.
Annotatsiya: Инсон ҳаёт фаолиятининг узвий қисми ҳисобланган тиббиёт соҳасининг узлуксиз тараққиёти ўрганилаётган объектларнинг янги номларини киритиш ва барқарорларини ривожлантириш орқали лексиканинг терминологик қатламини мунтазам тўлдириб бориш имконини беради. Бу эса,тиббиёт терминологиясини чуқур ўрганиш долзарб масалаларидан бирилигини,яна бир бор тасдиқлайди. Тиббиётга оид терминларнинг номинациялари ва таржималарининг тадқиқи адекват таржимага эришишга йўналтирилган бўлиб, кўплаб амалий вазифаларнинг ечим топишига туртки беради. Зеро, тиббий терминлар миқдори ўсишда давом этмоқда. Қўлланмаларда ва бошқа адабиётларда хитой терминларининг муқобилини ҳар доим ҳам топиш имкони йўқ. Мазкур соҳага хос тушунчаларни аниқ, лўнда изоҳлаш ва терминларни стандартлаштириш ўзбек ва хитой тиббиёт ходимлари ўртасидаги мулоқатни жадаллаштириш, янги даволаш усуллари билан танишиш ва тиббиёт соҳасида иш юритишни соддалаштиришга ёрдам беради. Шу боисдан,ушбу мақолада соҳага оид терминларнинг шаклланиш ҳолатини аниқлаш ва умумий қонуниятларни амалиётга тақдим қилиш вазифаларини кўриб чиқилди.
Kalit so'zlar: тиббиёт терминлари, атрибутив, аффиксация,таржима,қисқартма,ўзлашма,ДНК