17.06.2025
34
СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ДАВРИДА ЎЗЛИКНИ АНГЛАШ ВА МАЪНАВИЙ АСОСЛАРНИНГ ФАЛСАФИЙ ТАЛҚИНИ

Muallif: Агзамходжаева, Саида

Annotatsiya: Ушбу мақолада ижтимоий идеал тушунчасининг фалсафий ва маънавий асослари таҳлил қилинган бўлиб, унинг сунъий интеллект (АI) технологиялари билан боғлиқ замонавий ижтимоий муаммолари ёритилади. Мақолада Ўзбекистон миллий маънавиятида ижтимоий идеалнинг ўрни ва унинг таълим, ахлоқ ва фуқаролик жамиятидаги аҳамияти хусусида илмий таҳлил берилган. Сунъий интеллектнинг глобал ривожланиши ижтимоий идеалга қандай таъсир кўрсатаётгани, унинг миллий қадриятлар ва маънавий ҳаётга сингиши, шунингдек рақамли неравенлик, ахлоқий хавфлар ва маданий идентификация муаммоларига эътибор қаратилган. Муаллиф томонидан миллий маънавиятни асраб-авайлаш ва сунъий интеллектни масъулиятли жорий этиш бўйича назарий ва амалий таклифлар илгари сурилган. Ушбу таҳлил миллий ва глобал илмий қарашлар уйғунлигида ижтимоий идеалнинг технологик асрдги трансформациясини англашга ёрдам беради.

Kalit so'zlar: ижтимоий идеал, миллий маънавият, сунъий интеллект, ахлоқ, таълим, фуқаролик жамияти, рақамли инклюзия, этик хавфлар, маданий идентификация, Ўзбекистон.

Jurnaldagi sahifalar: 208 - 215

Yuklab olish