17.06.2025
38
СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ РИВОЖИ-ЯНГИ РЕНЕССАНСНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ СИФАТИДА

Muallif: Саифназаров, Исмоил

Annotatsiya: Илм-фан ва ахборот-коммуникация технологиялари жадал тараққий этиб бораётган бугунги шароитда дунёнинг ривожланган мамлакатларида давлат ва жамият бошқаруви, иқтисодиёт, саноат, ижтимоий ҳимоя, таълим, тиббиёт, бандлик, қишлоқ ҳўжалиги, мудофаа, хавфсизлик, туризм ва бошқа соҳаларда замонавий ахборот технологиялари ва сунъий интеллект имкониятларидан кенг фойдаланиш урфга кирмоқда. Ўзбекистонда ҳам ахборотлаштириш ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш орқали 2030 йилга қадар инновацион тараққий этган етакчи давлатлар қаторидан ўрин эгаллаш устувор вазифа сифатида белгиланган. Зеро, учинчи Ренессанснинг пойдевори қурилаётган экан, уни юксак технологияларсиз, шу жумладан, сунъий интеллектсиз тасаввур этиб бўлмайди. Сунъий интеллект сўнгги йилларда технологик ривожланишнинг энг муҳим йўналишларидан бирига айланган. У нафақат иқтисодий соҳаларда, балки ижтимоий ҳаётнинг турли жабҳаларида ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Сунъий интеллектнинг ривожланиши, инсоният учун янги имкониятлар яратиш билан бирга, бир қатор ижтимоий ва ахлоқий муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Ушбу мақолада, сунъий интеллект ривожининг ижтимоий-ахлоқий жиҳатлари, унинг ижтимоий ҳаётга таъсири, ахлоқий муаммолар ва келажакдаги истиқболлар ҳақида маълумотлар берилган.

Kalit so'zlar: сунъий интеллект, таълим, ренессанс, дастурлар, маълумотлар, ахлоқий муаммолар, истиқболлар, мулоқот.

Jurnaldagi sahifalar: 20 - 31

Yuklab olish