Muallif: Холмўминов, Жаъфар Муҳаммадиевич
Annotatsiya: Тасаввуф таълимоти Исломдаги иррационал фалсафани шакллантирган ва ривожлантирган таълимот бўлгани билан фалсафа (исломийлашган фалсафа) ва калом (Ислом илоҳиётшунослиги) илмларининг энг илғор ғоялари ва тадқиқот усулларидан унумли фойдаланган. Шу нуқтаи назардан, у фалсафага нисбатан диний таълимот, динга нисбатан фалсафий таълимотдир. Тасаввуфнинг назарий қисми фалсафа ва калом оралиғидаги илм бўлиб, уни биз шартли равишда “Тасаввуф фалсафаси” деб атаймиз. Тасаввуф фалсафаси Инсон, Борлиқ ва ниҳоят, Худони англаш тизимида ўзига хос онтология, гносеология ва антропологияни ҳам яратган. Унинг инсон муаммоларига қаратилган қисми ирфоний инсоншунослик бўлиб, уни шартли равишда “Тасаввуф антропологияси” деб аташ мумкин. Зоҳиран қараганда Яратгувчи (Аллоҳ таъоло) Тасаввуф фалсафасининг марказида тургандай кўринади. Аммо бу масалага Мавлоно Жалолиддин Румий Балхий ва Мирзо Абдулқодир Бедил нигоҳи билан қарайдиган бўлсак, Тасаввуф фалсафасининг марказида Инсон ва у билан алоқадар масалалар турганига амин бўламиз. Ушбу мақолада Тасаввуф таълимотидаги инсоншунослик муаммолари, яъни, Тасаввуф фалсафасининг таркибий қисми бўлмиш Тасаввуф антропологиясининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида баҳс юритилади.
Kalit so'zlar: Тасаввуф, Ирфон, Қуръони карим, оят, Инсон, Тасаввуф фалсафаси, ирфоний инсоншунослик, Тасаввуф антропологияси (Тасаввуфий антропология), руҳ, Инсон асл жавҳари (субстанцияси).
Jurnaldagi sahifalar: 86 - 98