Muallif: Рахманов, Саид Ибодуллаевич
Annotatsiya: Мақолада босма оммавий ахборот воситаларида пахта-тўқимачилик саноати масалаларининг ёритилиши, бунда таҳлилий жанрнинг ўрни тадқиқ қилинди. Бу жараёнда анъанавий журналистика имкониятлари ва ўзига хосликлари, таҳлилий жанр талаб ва хусусиятлари каби масалаларга эътибор қаратилиб, мавзу мамлакатимиздаги етакчи марказий нашрлар ҳисобланган “Халқ сўзи” ва “Янги Ўзбекистон” газеталарида чоп қилинган материаллар асосида ўрганилди. Босма нашрларда тўқимачилик саноати муаммолари кўтарилиши, масалага ёндашув, мавзунинг ёритилиши, материалларнинг ўзига хос жиҳатлари, муаллиф маҳорати, ютуқ ва камчиликлари туркум материаллар асосида таҳлил этилди. Ҳозирги ахборот асрида таҳлилий жанрларнинг ўрни, газета аудиториясини кенгайтиришда мақола жанридан унумли фойдаланилаётгани эътибор марказида бўлди. Мазкур мақоланинг долзарблиги шундаки, унда нисбатан кам ўрганилган иқтисодий журналистика муаммолари босма нашрлар орқали кўриб чиқилган. Газета ва журналларда жанрлар ранг-баранглигини таъминлаш, айниқса, таҳлилий жанр турларидан ўз ўрнида фойдаланиш масалалари ўрганилиб, асосли таклиф ва тавсиялар берилгани унинг илмий жиҳатдан янгилигини кўрсатиб турибди. Уларнинг амалиётга татбиқ этилиши эса босма матбуот аудиториясини янада кенгайтиришга, таъсир кучини оширишга хизмат қилади, албатта.
Kalit so'zlar: босма ОАВ; газета; таҳлилий журналистика; таҳлилий жанр; тўқимачилик; мақола; сарлавҳа; матн.
Jurnaldagi sahifalar: 282 - 297