Muallif: Норов, Тожи Омонович
Annotatsiya: Ушбу мақолада сунъий интеллектнинг (СИ) мустақил фан, илмий тадқиқот мавзуси ва айниқса амалий фаолият сифатида шаклланиши билан боғлиқ асосий фалсафий, ахлоқий-эстетик жиҳатлар кўриб чиқилади. Шу каби СИ ривожланишининг тарихий босқичлари, замонавий муаммолар ва истиқболлар, шунингдек, онг ва ўз-ўзини ўрганиш қобилиятига эга бўлган «кучли» СИ яратишга уринишда юзага келадиган муаммолар таҳлил қилинади. СИ ҳаракатлари учун жавобгарлик муаммолари ва СИнинг инсоният келажагига мумкин бўлган таъсирларининг фалсафий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилган.
Kalit so'zlar: Сунъий интеллект, СИнинг фалсафий таҳлили, СИ фалсафасида этика-эстетика муаммоси, табиий онг, сунъий онг, СИнинг ижобий ва салбий жиҳатлари.
Jurnaldagi sahifalar: 261 - 270