30.06.2023
321
XVIII АСР ИККИНЧИ ЯРМИ ВА XIX АСР ЎРТАЛАРИДА ЯПОН ШАҲАР АДАБИЁТИ – “ГЭСАКУ”

Muallif: Қосимова, Гулнора

Annotatsiya: Мазкур мақолада “гэсаку” номи билан XVIII аср иккинчи ярми ва XIX аср ўрталарида Японияда мавжуд бўлган насрий адабиёт ва унинг ўзига хос бадиий хусусиятлари ҳақида сўз боради. Мақолада шаҳар адабиёти ҳамда унинг ривожланиш омиллари мамлакат ижтимоий, сиёсий ва маданий ҳаётида кечган жараёнлар контекстида ёритилади. Сўнг, гэсаку адабиётининг тавсифи, жанрларининг таснифи келтирилади. Шу асосида “шярэбон”, “кибёши”, “коккэибон”, “нинжёбон”, “ёмихон” ва “гокан” каби гэсаку адабиётининг бир қатор жанрлари умумий таҳлил этилиб, уларнинг ўзига хос бадиий хусусиятлари очиб берилади. Бунда ҳар бир жанрга тегишли асарларнинг бадиий-ғоявий жиҳатларига алоҳида урғу берилиб, гэсаку адабиётининг моҳияти ва унинг бутун япон адабиёти тарихидаги ўрни масаласи бўйича тегишли хулосалар чиқарилади.

Kalit so'zlar: шаҳар адабиёти, гэсаку, Токугава даври адабиёти, шярэбон, кибёши, коккэибон, нинжёбон, ёмихон, гокан.

Jurnaldagi sahifalar: 64 - 71

Yuklab olish