20.06.2024
160
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ДУНЁВИЙ ВА ИЖТИМОИЙ ДАВЛАТНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ДИНИЙ ВА ДУНЁВИЙ МАФКУРАЛАРНИНГ УЙҒУНЛИГИ

Muallif: Алиев, Бекдавлат; Байалиев, Джахонгир Кайнарбекович.

Annotatsiya: Ушбу мақолада янги Ўзбекистонда дунёвий ва ижтимоий давлатни шакллантиришда дунёвий ва диний мафкураларнинг ўзаро уйғунлиги, ўзаро муносабатларининг ўзгариш тенденциялари фалсафий таҳлил қилинган. “Мафкура” тушунчасини, унинг шаклланиши ва функциялари таҳлилига таянган ҳолда аниқланиб, унинг турли даражалари тавсифланган. Мафкура тушунчаси масаласида турли қарашларга муносабат билдирилган. Диний ва дунёвий мафкуралар, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, жамият тарихида улар ўртасидаги алоқадорликнинг ижобий ва салбий оқибатлари таҳлил қилинган. Янги Ўзбекистоннинг янги типдаги жамиятга ўтиш шароитида диний ва дунёвий мафкуралар ўртасидаги зиддиятли муносабатлар, уларнинг ўзига хос-хусусиятлари, асосий омиллари аниқланганлиги ва таҳлил қилинган. Янги демократик жамият қуриш шароитида диний ва дунёвий мафкуралар ўзаро ҳамкорлигининг самарадорлигини ошириш муаммосини фалсафий таҳлилнинг алоҳида тадқиқот объекти қилиб олинган ҳамда диний ва дунёвий мафкуралар ўзаро муносабатлари ва ҳамкорликларини такомиллаштириш тизимнинг ижтимоий ўзгаришларда ролини оширишдаги аҳамияти хақида сўз кетади.

Kalit so'zlar: жамият, динийлик, дунёвийлик, мафкура, диний мафкура, дунёвий мафкура, динийлик ва дунёвийликнинг ўзаро муносабати, ғоявий тарбия, ҳамкорлик, диалог, констуктив диалог, илмий билим, диний билим.

Jurnaldagi sahifalar: 763 - 773

Yuklab olish