Muallif: Ғайбуллаев, Отабек Мухаммадиевич
Annotatsiya: Янги Ўзбекистоннинг ижтимоий муносабатлар тизимидаги қарашлари ўзига хос фалсафий дунёқараш билан бойиб, фуқаролик жамияти фаолиятини тараққиёт стратегияси билан уйғун боришини назарда тутади. Жамиятдаги ахлоқий қадриятларнинг бошқарувда миллий давлатчилик ислоҳотлари билан амалга ошаётганлиги фуқаролик жамияти институтлари ғояларида халқнинг мақсад ва муддолари билан уйғун ривожланмоқда. Фуқаролар учун яратилганган бугунги шарт-шароитлар нгизида миллий ментатилетга монанд фалсафий тафаккур вужудга келди. Фуқаролик жамиятининг ахлоқий қадриятларни ривожлантиришга таъсири аждодлра мероси билан параллел ҳолда милллий қадрият ва анъаналарга мос кўринишда намоён бўлиб бормоқда. Одамларнинг руҳиятида эртанги кунга ишонч туйғусиинг кучайганлиги, маънавий ҳаётдаги янгиланишларда халқ манфаатларининг устунлиги муҳим жараёнга айланди. Воқеликда ижтимоий ҳимояга асосланган фалсафий дунёқараш барқарорлашиб, турли таълим масканларининг роли изчиллик билан йўлга қўйилди. Жамиятда ёш авлод онгида ахлоқий қадриятларга ихлосманликни кучайтириш, ҳар томонлама комил инсонни тарбиялаш масаласи фуқаролик жамиятининг бош мезонига айланди. Ҳар бир соҳада ахлоққа мос илмий қарашлар шаклланиб, миллийлик халқнинг орзу-истаклари сифатида қарор топди. Бунинг натижасида ўзбек халқининг асрлар давомида ривожланган анъаналари бойиб, бугунги кундаги мафкурвий қарашларни кучайтирди. Бу эса, одамларнинг реал ҳаёт ҳақидаги қарашларида ахлоқ мустаҳкам қуролга айланиб бораётганлигини кўрсатиш баробарида, фуқаролик жамиятини илгарилашига кенг имкониятлар яратиб берди.
Kalit so'zlar: инсон, фуқаролик жамияти, ижтимоий ҳаёт, халқ манфаатлари, қадрият, ахлоқий қадриятлар, жамият, мафкура, воқелик.
Jurnaldagi sahifalar: 59 - 66