13.06.2024
174
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ МАСАЛАЛАРИ

Muallif: Алиев, Бекдавлат

Annotatsiya: Янги Ўзбекистонда эркин фуқаролик жамияти барпо этиш ва инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат қуриш йўлида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилишдир. Инсонни улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳар томонлама камол топтириш мамлакатимиизда амалга оширилаётган барча ислоҳотларда бош омил қилиб олинаётгани бунинг ёрқин мисолидир. Инсонлар учун яратилганган замонавий шарт-шароитлар, миллий дизайн кўринишидаги бинолар, майдонлар, хиёбонлар ва кўчалар барчанинг диққат-эътиборида бўлмоқда. Мазкур жараёнларни амалга оширишда ҳар бир фуқаронинг жамиятдаги масъуллигини янада ошириш, милллий қадрият ва анъаналарга мос фуқаролик жамиятини барпо этишнинг даврнинг талабига айланди. Халқнинг руҳиятида мамлакатнинг эртанги кунига ишонч кундан-кунга ошиб, одамлар фалсафий тафаккур тарзи ўзгарди. Ижтимоий ҳимояга асосланган маънавий муҳит барқарорлашиб, нодавлат ташкилотларининг ролини кучайтириш борасида изчил фаолият йўлга қўйилди. Янги Ўзбекистоннинг ёш авлодини ҳар томонлама комил инсон қилиб тарбиялашда фуқаролик жамияти институтларининг ролига илмий-амалий ёндашув шаклланиб, ҳудудларда халқнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришни кўзда тушган ишлаб чиқариш, саноат, қишлоқ хўжалиги, деҳқончилик, чорвачилик каби кластерларнинг ташкил этилиши ўзининг ижобий самарасини бера бошлади. Бу эса, одамларда фуқаролик жамияти сари илдам қадам ташлаш учун кенг имкониятлар эшигини очиб берди.

Kalit so'zlar: “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”, Ҳаракатлар стратегияси, Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси, фуқаролик жамияти, халқ манфаатлари, қадрият, маънавият, инсон қадри, жамият, ахлоқ, соғлом турмуш, ёшлар, сиёсат, Ренессанс.

Jurnaldagi sahifalar: 8 - 16

Yuklab olish