15.06.2024
199
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР

Muallif: Байалиев, Джахонгир Кайнарбекович

Annotatsiya: Ушбу мақола Ўзбекистонда таълимни ривожлантириш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигини, бу борада кенг кўламли ислоҳотлар бошланиб, соҳада жиддий ўзгаришлар ҳақида сўз боради. Янги Ўзбекистон тараққиётини илм-маърифат ва таълимнинг сифатсиз тасаввур этиб бўлмайди. Бугунги кунда ривожланган давлатларда ҳам таълимни ривожлантириш биринчи галдаги вазифа сифатида белгиланиши ҳам бежиз эмас. Негаки, мамлакатнинг келгуси равнақи айнан шу соҳада қўлга киритган ютуқларига боғлиқдир. Бугунги кунда Янги Ўзбекистон ислоҳотларида ҳам таълим-тарбия бериш фаолиятини янада такомиллаштириш, халқимизнинг асрлар давомида шаклланган илм сари интилиш фазилати узоқни кўзлаган юксак мақсадларимизни намоён бўлмоқда. Ёшларимиз интеллектуал билм-салоҳиятли бўлиши, мустақил ҳаётга қадам қўйганда муносиб ҳаёт кечириш, касб-ҳунар эгаллаб доимий иш ўрнига эга бўлиш, масъулиятни ўз зиммасига олиши, инсоний қадр-қимматини камситишга йўл қўймаслик ҳамда баркамолликка эришиш учун таълим олишни энг асосий ҳал қилувчи сифатида қабул қилмоқда. Илм-фан ва таълим соҳасидаги интеграция жараёни шунингдек, ушбу таълим тизимнинг ижтимоий ўзгаришларда ролини оширишдаги аҳамияти хақида сўз кетади.

Kalit so'zlar: Таълим, узлуксиз таълим, таълим сифати, «Таълим тўғрисида»ги қонун, интеграция, Тараққиёт стратегияси, илм-фан, олий таълим, инсон капитали.

Jurnaldagi sahifalar: 579 - 591

Yuklab olish