15.06.2024
158
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА УЧИНЧИ РЕНЕССАНС ПОЙДЕВОРИНИ ҚУРИШНИНГ ТАРИХИЙ-ФАЛСАФИЙ АСОСИ

Muallif: Машарипова, Гуларам Камиловна; Рзаева, Адила Аваз қизи

Annotatsiya: Мақолада Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс пойдеворини қуришнинг тарихий-фалсафий асоси илмий жиҳатдан асослаб берилди. Бугунги кунда ахборотлашган жамиятда маданий трансформацион жараёнларни меъёрлаштириш, умуминсоний ғоялар орқали қадриятлар мажмуини бойитиш, билим идеаллари ва нормаларига риоя қилишда тарихийлик тамойилига амал қилиш муҳим аҳамият касб этади. Шу нуқтаи назардан, ҳозирги кунда билимлар ворисийлигини таъминлаш, янги дунёқарашга эга ёшларни интеллектуал ривожлантириш ва маънавий-ахлоқий шакллантиришда буюк мутафаккирларнинг маданий алмашинув, маданий хотира шакллари ва механизмларини қўллаш, табиий-илмий ва ижтимоий-фалсафий тафаккур тараққиётига оид қарашларини ҳозирги давр янгиликлари билан уйғунлаштириш зарур.

Kalit so'zlar: маънавий мерос, жаҳон ҳамжамияти, Ренессанс, Шарқ ва Ғарб мутафаккирлари, маданий алмашинув, ёшлар, тарихийлик.

Jurnaldagi sahifalar: 569 - 578

Yuklab olish