Muallif: Тураев, Бахтиёр Оманович
Annotatsiya: Қорахонийлар даврида ижод қилган буюк мутафаккир, қомусий олим ва таниқли давлат арбоби Юсуф Хос Ҳожиб (1016-1070) ҳақида турли манбаларда узуқ-юлуқ маълумотлар учрайди, жумладан унинг туғилган ва вафот этган йиллари ҳақида ҳам. Кўпчилик тадқиқотчилар бундай маълумотлар кўплиги ва бир-бирига зид келувчи маълумотлар бўлганлиги сабабли туғилган ва вафот этган йиллари ўрнига сўроқ белгисини қўйишади, ёки қисқа қилиб, XI асрда ўтган деб ёзиб қўйишади. 17.12.2017 да Ziyouz.uz интернет сайтида берилган маълумотда шундай дейилган: «Юсуф Хос Ҳожиб (асл исми Юсуф) (тахм. 1020/21, Болосоғун— ?)—туркигўй шоир, мутафаккир, давлат арбоби. «Қутадғу билиг» достони муаллифи. Унинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида маълумотлар берувчи ягона манба ҳам «Қутадғу билиг» китобидир»
Kalit so'zlar: Қорахонийлар даври, Юсуф Хос Ҳожиб, Қутадғу билиг
Jurnaldagi sahifalar: 115 - 118