Muallif: Юсупова, Хилола Саъдулла қизи
Annotatsiya: мазкур мақолада ҳозирги хитой тилида от сўз туркумига оид сўзларнинг сўз ясалишининг копулятив модели асосида ясалишини ўзига хос хусусиятлари кўриб чиқилган. Хитой тилида сўзларни қўшишнинг копулятив модели бир нечта номланишларга эга, булар : 并立式binglishi, 并列式binglieshi, 连合式lianheshi. Сўз ясалишнинг сўз қўшиш копулятив модели кенг тарқалган ҳодисалардан бири, мазкур ҳодиса хитой тили грамматикасига, сўз ясалишига оид бўлган куплаб ўқув дарслик, қўлланма ва илмий асарларда тилга олинганлигига қарамасдан мазкур ҳодиса алоҳида ракурс сифатида кўриб чиқилмаган. Изланишларимиз натижасида айтиш мумкин-ки, сўз қўшишнинг копулятив модели ҳозирги хитой тили лексикасини бойишига хизмат қилади ва алоҳида тадқиқ қилиниши лозим бўлган мавзулардан бири бўлиб ҳисобланади.
Kalit so'zlar: морфема, иероглиф, бўғин, семантика, копулятив модель, сўз қўшиш, сўз бирикмаси, деривация, аффикс, конверсия.