18.08.2022
548
ҚАЛҚОНСИМОН БЕЗ ҚИЁСЛАНУВЧИ САРАТОНИ ЭПИДЕМИОЛОГИЯСИ: РИИАЭТМ МАЪЛУМОТЛАРИГА КЎРА КАСАЛЛАНИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ 2010-2016й

Muallif: Хайдарова, Феруза Алимовна: Зарединов, Дамир Арифович: Нурмухамедов, Дониёрбек Бахтиёрович: Омилжонов, Муроджон Нусратжонович

Annotatsiya: Мазкур тадқиқотда академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИИАЭТМ маълумотларига кўра, 2010-2016 йиллар бўйича қалқонсимон без қиёсланувчи саратони билан касалланиш кўрсаткичларини аниқлаш ва тахлили очиб берилди. РИИАЭТМ архив маълумотларидаги рўйхатга олинган қалқонсимон без қиёсланувчи саратони билан касалланган беморлар хақидаги маълумотлар текширилади ва маълумотлар сифатини назорат қилиш мезонларига мувофиқ баҳоланади, 435 саратон рўйхатга олинган маълумотлар жами якуний таҳлил қилинади. Маълумотлар ҳудудлар бўйича табақалаштирилди (вилоят/шахар), жинси ва ёши, қалқонсимон без қиёсланувчи саратони тахмин қилиш учун аҳоли маълумотлари билан солиштирилади, 2010-2016 йиллар. 2016 йилда 53 беморга қалқонсимон без қиёсланувчи без саратони ташхиси қўйилди, бу эса 2010-2016 йиллардаги касалликлар умумий сонининг 12,7% ташкил қилди. Касалланиш даражаси 4,6/100,000 ташкил этди. РИИАЭТМ маълумотларига кўра Ўзбекистон стандарт аҳолиси ва жаҳон стандарт ахолиси ёшга қараб стандартлаштирилган касалланиш даражаси 4,6/100,000 ва 10,4/100,000 ни ташкил етди, бу эса умумий касалланиш даражаси (0-74 ёш) 1,00% ни ташкил этди. Аёлларда ёшга оид стандартлаштирилган касалланиш эркакларникига қараганда анча юқори бўлди (р <0.001). Шаҳар жойларда касалланиш даражаси вилоят жойларига қараганда юқори эди (р <0.001). Республика шарқий ҳудудларидаги касалланиш (р <0.001), ғарбий ҳудудлардаги касалланишлардан (р <0.001) кам бўлган. РИИАЭТМ маълумотларига кўра, қалқонсимон без саратонининг кечиши унча оғир бўлмаса хам, асоратлар учраб турибди, бу касалликларга ўз вақтида ташхис қўйилмаслиги ва/ёки беморларнинг ўз вақтида шифокор кўригига мурожаат қилмаслиги билан боғлиқ бўлди. Саратон касаллигини назорат қилиш географик ҳудудлар ўртасидаги номутаносиблик муаммосига дуч келди ва касалланиш даражаси беморлар жинси ва ёшига қараб турлича эди. Саратонга қарши мақсадли профилактика чораларини амалиётга тадбиқ этиш режаларини ишлаб чиқиш керак.

Kalit so'zlar: қалқонсимон без саратони, касалланиш, эпидемиология, Ўзбекистон.

Jurnaldagi sahifalar: 84 - 94

Yuklab olish