Muallif: Хасанов, Ахмaд Иса угли
Annotatsiya: Чегараланган лексик қатламга мансуб луғавий бирлик сифатида терминологиянинг асосий объекти бўлган термин сўзи терминологик тадқиқотларнинг асосий объекти, улар терминологик луғатлар яратишнинг асосий манбаи ҳисобланади. Муайян соҳада пайдо бўлган терминларни тадқиқ этиш, уларнинг метафорик тарзда кўчма маънода бир соҳадан иккинчи соҳага олиб кирилишини ўрганиш терминология фанининг тараққиётига хизмат қилади. Хусусан, диний терминларни ўрганиш халқнинг менталитети, урф-одатлари, ўзига хос қарашлари ҳақида маълумот берибгина қолмай, оламнинг миллий тасвирини янада яққолроқ идрок этилишига кўмак беради. Мақолада С.Айнийнинг “Судхўрнинг ўлими” қиссасида қўлланган диний терминларнинг семантик таҳлили амалга оширилган.
Kalit so'zlar: атама, термин, истилоҳ, диний термин.
Jurnaldagi sahifalar: 407 - 414