11.10.2022
396
БАЧАДОНГА ҚЎШНИ АЪЗОЛАР ЭНДОМЕТРИОЗИДА ИММУНОГИСТОКИМЁВИЙ МАРКЕР KI-67 ЭКСПРЕССИЯЛАНИШ ДАРАЖАСИ ВА ПРОЛИФЕРАТИВ ИНДЕКСИ

Muallif: Жураева, Гулбахор Бахшиллаевна; Зикирова, Азиза Ибодиллаевна

Annotatsiya: Ушбу тадқиқотда ҳар хил аъзолар эндометриозда иммуногистокимёвий маркер Ki-67нинг экспрессияланиш даражаси ва пролиферация индекси ўрганилди. Материал сифатида жами 28та эндометриоз ҳолати, ундан 8 таси цервикал канал, 6 таси миометрий, 7 таси бачадон найи ва 9 таси тухумдон эндометриози олинди. Иммуногистокимёвий усулда Ki-67 экспрессияланиши ва пролифератив индекси аниқланди. Натижалар кўрсатишича, бу маркернинг пролифератив индекси миометрийнинг ҳам эпителий, ҳам стромасида паст даражада, цервикал каналнинг эпителийсида паст, стромасида ўртача даражада, бачадон найининг эпителийсида ўртача, стромасида паст ва тухумдонинг эпителийсида жуда юқори, стромасида ўртача даражадалиги аниқланди. Морфологик жиҳатдан Ki-67 маркернинг ҳужайралар ядросида ҳар хил даражада ва ядронинг кариоплазма ва ядрочасида жойлашиб намоён бўлиши, бу ҳужайраларнинг ҳар хил пролифератив ва митотик фаоллашув фазаларида, яъни G1, S, G2, M даражаларда эканлигини тасдиқлайди. ҳар хил даражада экспрессияланади. Агар Ki-67 маркер ядрочада бўлса G1 фазада, ҳам ядроча, ҳам кариоплазмада жойлашган бўлса G2 фазадалигини кўрсатади.

Kalit so'zlar: эндометриоз, миометрий, цервикал канал, бачадон найи, тухумдон, Ki-67 маркер.

Jurnaldagi sahifalar: 156 - 164

Yuklab olish