Muallif: Djumaev, Rustam
Annotatsiya: Ушбу мавзунинг долзарблиги замонавий халқаро муносабатлар тизимининг ҳолати, иқтисодий глобаллашув ва умуман дунёнинг тобора ортиб бораётган ўзаро боғлиқлиги ва унинг исталган нуқтасидаги вазият бутун ер шарига таъсир ўтказиши билан белгиланади. Инсоният тараққиётига дунёнинг кам ривожланган мамлакатларидаги ҳолат катта таъсир кўрсатмоқда, яъни улардаги ҳарбий-сиёсий вазиятнинг беқарорлиги қандай оқибатларга олиб келишини олдин айтиб бўлмайди. Бугунги кунда энг узун қуролли тўқнашувларни бошидан кечираётган Афғонистон бунга яққол мисол бўла олади. Фуқаролар уруши афғон халқининг парчаланишига олиб келди. Ушбу жараёнларнинг муҳим кўрсаткичларидан бири – кучли марказий ҳокимиятнинг йўқлиги ва мамлакатнинг этник жиҳатдан бўлинишининг давом этаётганлигидир. Фуқаролар урушининг 30 йилдан ошиқроқ вақт мобайнида давом этаётганлиги этник муносабатлар доирасидаги кескинликнинг ортаётганлиги ва чуқурлашиб бораётганидан далолат беради. Миллий масала мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги асосий ечими қийин муаммолардан бири ҳисобланади. Ушбу инқироз илдизлари афғон давлатчилиги узоқ тарихига бори тақалса-да, айнан ушбу кўринишда ўзини намоён қилганига кўп бўлмади. Афғонистондаги фуқаролар урушининг этник ва миллий таркибини ўрганиш, унинг ривожланиш динамикаси ва ечимини топишга ёрдам беради. Ҳар қандай малакатнинг ривожланишига этносиёсий жараёнлар бевосита катта таъсир кўрсатади. Ушбу холатда афғон давлатининг охирги 250 йил мобайнидаги этник вазиятини таҳлил қилиш ўта муҳим аҳамият касб этади.
Kalit so'zlar: этногенез, пуштуноцентризм, Афғонистон Ислом Амирлиги, пуштунлар, тожиклар, ўзбеклар.
Jurnaldagi sahifalar: 628 - 634