30.06.2024
206
ФОРОБИЙ ТАЛҚИНИДА ИНСОННИНГ ИЖТИМОИЙ МОҲИЯТИ: ГНОСЕОЛОГИК ВА ГЕРМЕНЕВТИК ЁНДАШУВ

Muallif: Хўжақулова, Мунира Ислом қизи

Annotatsiya: Қадимги дунё донишмандлари ичида инсон, борлиқ, билиш масалалари хусусидаги Пифагор, Демокрит, Суқрот, Афлотун, Арасту ва бошқа олимларнинг фикрлари эътиборга лойиқ. Арасту фикрига кўра, инсон ҳайвоннинг бир туридир. Табиатшунослик фанининг бир қисми ҳайвонлар ва уларнинг турларини ўрганади. Ҳайвон озиқланувчи ва ҳис қилувчи моддий жавҳар бўлганлиги учун баъзан уни шунчаки модда ё жисм деб ҳам аташ мумкин. Ҳар қандай жисмнинг миқдорий ва сифатий ўлчовлари бўлади. Тенглик ва тенгсизлик ҳар қандай миқдорий муносабатларга хос бўлгани каби инсон ҳам бир-биридан моддий томони, маънавий олами, жисмоний тузилиши, кучи, озиқланиши билан ўзаро фарқ қилади.

Kalit so'zlar: Пифагор, Демокрит, Суқрот, Афлотун, Арасту, Форобий

Jurnaldagi sahifalar: 267 - 277

Yuklab olish