08.02.2025
73
ГЕНЕРАЛ ЖЎРАБЕК ҲАҚИДА ЯНГИ МАЪЛУМОТЛАР

Muallif: Ибрагимов, Солижон Эргашович

Annotatsiya: Мазкур мақолада Южин Скайлернинг “Туркистон” асарининг икки жилддан иборат 1876 йилги Лондон нашридан саралаб ўзбек тилига ўгирилган таржимасидан фойдаланилди. Бунда айнан Китоб беги Жўрабек ҳақида ёзилган қайдлар борасида сўз юритилади. Асар ёлғон тарих ва мафкурадан холи бўлиб, ўлканинг Россия империяси истилосидан кейинги ижтимоий тарихи ва маданий ҳаётига доир ажойиб манба саналади. Китобнинг сўнги беги Жўрабек тақдири ҳақида ўз даври зиёлилари кўп эътирофлар билан таърифлашган бўлишсада, бугунги кунда у ҳақида бадиий асарлар ёзилаётган бўлсада, илмий доираларда Жўрабек баҳосини олмаган, ўрганилиши керак бўлган қирралари кўп.

Kalit so'zlar: Рус истилоси, Самарқанд мудофаси, Худоёрхон хиёнати, Жўрабекка тасниф, Кауфман сиёсати, “Рассом хотиралари”, шарқшунос олим, Жўрабекнинг сирли ўлими.

Jurnaldagi sahifalar: 384 - 392

Yuklab olish