22.08.2022
557
GUARANTEES OF PROVIDING THE INDEPENDENCE OF AN ADVOCATE

Muallif: Allaberganova, Nodira

Annotatsiya: Мақолада адвокатуранинг шундай жиҳатлари кўриб чиқиладики, уларнинг таъминланиши адвокатлик фаолиятини мустақил амалга оширишдаги ҳуқуқий кафолатларни ҳимоя қилиш учун зарур. Мақолада адвокатнинг юридик касб мустақиллигини таъминлаш тизимидаги ваколатларини амалга оширишнинг процессуал кафолатлари таҳлил қилинган. Мустақиллик адвокатуранинг энг характерли ва асосий хусусиятларидан бири, адвокатларга бўлган ишончнинг муҳим шартидир. Адвокатура соҳасидаги миллий ҳуқуқий тизимни таҳлил қилиш ва таққослаш бўйича хорижий амалиётдан мисоллар келтирилган. Процессуал кафолатларга доир хорижий мамлакатларнинг қонун-қоидалари тавсифланади. Адвокатлик сирини ошкор қилишга йўл қўйиладиган истиснолар кўриб чиқилади. Шунингдек, адвокатни гувоҳ сифатида жалб этиш ҳолатлари ҳам йўлга қўйилганлиги аниқланган. Адвокатнинг биноларини тинтув қилиш ва адвокатнинг идора биноларидан қидирилаётган буюмларни олиб қўйиш чоғида адвокатнинг дахлсизлиги масалалари ўрганилди.

Kalit so'zlar: адвокатнинг кафолатлари, адвокатнинг процессуал кафолатлари, адвокат, адвокатлик сири, адвокатнинг дахлсизлиги.

Jurnaldagi sahifalar: 101 - 107

Yuklab olish