12.11.2024
31
ЖАЪФАР МУҲАММАД ТЕРМИЗИЙ МОДЕРН ШЕЪРИЯТИДА БАДИИЙ ВА ФАЛСАФИЙ ТАФАККУР УЙҒУНЛИГИ

Muallif: Муқумова, Дилафруз

Annotatsiya: Жаъфар Муҳаммад Термизий замонамизнинг таниқли зуллисонайн, шу билан бирга модерн ва постмодерн шоирларидан биридир. Унинг форс-тожик ва ўзбек тилларида яратилган шеъриятида ирфоний ва фалсафий мазмунлар чуқур акс этган. У муҳаббат, инсоният ва табиатни ҳайратланарли тарзда тасвирлаб келаётган шоир. Шу пайтгача файласуф шоирнинг йигирмага яқин шеърий тўплам ва китоблари Ўзбекистон, Тожикистон ва Эронда нашрдан чиққан ва бир қанча тилларга таржима бўлган. Жаъфар Муҳаммад Термизий шеърларида мумтоз ва замонавий шеърият, анъанавийлик ва новаторлик, бадиийлик ва фалсафийлик мутаносиб тарзда уйғунлик касб этган. Ушбу мақолада Жаъфар Муҳаммад Термизий модерн шеъриятида бадиий ва фалсафий тафаккур уйғунлиги масаласи унинг форс-тожик тилида ёзилган “Ҳандасаи имрўз” (Бугун геометрияси”) мисолида таҳлил ва тадқиқ этилади

Kalit so'zlar: Жаъфар Муҳаммад Термизий, шеърият, “Ҳандасаи имрўз”, поэма, бадиий ва фалсафий тафаккур, ирфоний ва фалсафий мазмунлар, уйғунлик.

Jurnaldagi sahifalar: 323 - 347

Yuklab olish