16.06.2025
51
ЖАЗОИРНИНГ МУҲИМ МИНТАҚАВИЙ ВА МИНТАҚАВИЙ БЎЛМАГАН ДАВЛАТЛАР (ҚЎШНИ АРАБ ДАВЛАТЛАРИ, ЕВРОПА ИТТИФОҚИ, АҚШ, РФ, ХХР) БИЛАН ТАШҚИ СИЁСИЙ АЛОҚАЛАРИ

Muallif: Расулов, Отабек Абдулазизович

Annotatsiya: Мазкур мақолада Жазоир Республикасининг ташқи сиёсати, унинг минтақавий ва халқаро муносабатларидаги ўрни ҳамда сиёсий стратегияси таҳлил қилинган. Хусусан, Президент А. Бутефлика ва А. Теббунлар даврида ташқи сиёсатдаги ўзгаришлар, араб ва Ғарб давлатлари, шунингдек, Хитой ва Россия билан ҳамкорлик масалалари ёритилган. Шунингдек, Жазоирнинг Ливиядаги можарога муносабати, Ғарбий Саҳро муаммосига муносабати ва Мағриб минтақасидаги дипломатик ҳаракатлари таҳлил қилинган. Мақолада Жазоирнинг халқаро терроризмга қарши курашдаги фаол иштироки ва минтақавий барқарорликни таъминлашдаги ролига алоҳида эътибор қаратилган.

Kalit so'zlar: Жазоир, ташқи сиёсат, А. Бутефлика, А. Теббун, Ливия инқирози, Ғарбий Саҳро, Араб давлатлари лигаси, Африка иттифоқи, терроризмга қарши кураш, Мағриб, минтақавий барқарорлик, халқаро алоқалар.

Jurnaldagi sahifalar: 583 - 586

Yuklab olish