20.05.2026
16
ХАБАРНИНГ ТУРЛАРИ

Muallif: Мамаюсупов, Журахон Мамадали ўғли

Annotatsiya: Ушбу мақолада араб тилидаги балоғат илмига оид муҳим масалалардан бири — хабар турлари ва уни етказиш услублари ёритилган. Асосан, мутака́ллимнинг мақсади ва мухотабнинг ҳолатига қараб хабарни қандай шаклда ифодалаш зарурлиги таҳлил қилинади. Хабар беришда мухотабнинг уч хил ҳолати — бехабар, шубҳада ва инкор қилувчи ҳолатлари ажратилиб, ҳар бирига мос нутқ услуби мисоллар орқали тушунтирилган. Шунингдек, таъкид (урғу) берувчи воситалар — ҳарфлар, юкламалар, такрор, қасам ва грамматик воситаларнинг қўлланилиши Қуръон оятлари ва арабий мисоллар асосида изоҳланган. Мақолада нутқнинг таъсирчанлиги ва аниқлиги мухотаб ҳолатини тўғри баҳолаш билан чамбарчас боғлиқлиги асослаб берилган.

Kalit so'zlar: Хабар (الخبر), Ибтидоий калом, Талабий калом, Инкорий (таъкидий) калом, Мухотаб ҳолати, Таъкид воситалари, إِنَّ ، أَنَّ, Қасам ҳарфлари (و، ت), Ибтидо ломи (لام الابتداء), Таъкид нуни, Такрор (таъкид учун), قَدْ (таҳқиқия), إِنَّمَا, Балоғат илми, Нутқнинг таъсирчанлиги, Ҳолат тақозоси (مقتضى الحال).

Jurnaldagi sahifalar: 470 - 474

Yuklab olish