Muallif: Артикова, Зиёда Зайнитдиновна
Annotatsiya: 把 “bă” ли гап хитой тили грамматикасининг ўзига хос тури ҳисобланади. Хитой тилида грамматиканинг бу тури тез тез ишлатилиб, уни оғзаки ва ёзма нутқда ишлатиш ўқувчиларга бироз қийинчилик туғдиради. Ўқувчига уни тўғри тушунтириш ва қўллашига шароит яратиш муаллимдан маҳорат талаб этади. Хитой тилида把 “bă” ли гап минг йиллик тарихга эга бўлиб, грамматикасининг алоҳида жиҳатлари билан бошқа гаплардан ажралиб туради. Бундай гапларда 把bă дан кейин келадиган тўлдирувчини ҳолатида ёки жойида ўзгариш содир бўлиши керак ва унинг структур тузилишига ҳам аҳамият бериш керак. Мақолада ушбу гапни қўллашда эътибор бериладиган жиҳатлар ҳақида айтиб ўтилган. 把 “bă” ли гапни амалиётда қўллаш жуда ҳам муҳим ҳисобланади.
Kalit so'zlar: 把 “bă” ли гап, тўлдирувчи, модал феъл, семантика, предмет, шакл, ҳаракат.