04.12.2021
498
Холмўминов, Ж. М. (2021). МОВАРОУННАҲР ФАЛСАФИЙ-ИРФОНИЙ МАКТАБЛАРИ ВА ИБН АЛ-АРАБИЙ ТАЪЛИМОТИ. Oriental renaissance: Innovative, educational, natural and social sciences, 1(10), 803-811.

Muallif: Холмўминов, Жаъфар Муҳаммадиевич

Annotatsiya: Ислом оламида “Шайх ул-акбар” номи билан шуҳрат қозонган ва ўзидан бой фалсафий-ирфоний мерос қолдирган буюк илоҳиётшунос, мутасаввиф, файласуф ва шоир, “Акбария” илмий-назарий тасаввуф мактаби асосчиси Муҳйиддин ибн ал-Арабийнинг (1165 – 1240) теологик-фалсафий таълимоти – “Ваҳдат ул-вужуд” аслида Ҳаким ат-Термизий (м. 820 – 932), Абу Наср Форобий (м. 873 – 950), Абу Али ибн Сино (м. 980 – 1037), Абў Исҳоқ Калободий (ваф.м. 991) ва Мустамлий Бухорий (ваф. ҳ.қ.434 / м. 1043) каби Мовароуннаҳр мутафаккирларининг диний-фалсафий қарашлари таъсири остида вужудга келган. Мазкур мақолада Шайх ул-Акбар Ибн ал-Арабийнинг Марказий Осиёлик мутафаккирларнинг таълимотлари ва Мовароуннаҳр тасаввуф мактабларига муносабати ва улардан таъсирланиши масаласи ислом фалсафий-ирфоний тафаккурининг ғарбий ва шарқий йўналишлари ўртасидаги маданиятлараро мулоқоти доирасида таҳлил ва тадқиқ этилади.

Kalit so'zlar: Ислом, тасаввуф, ирфон, теология, калом, диний-фалсафий тафаккур, таълимот, теологик таълимот, Мовароуннаҳр, фалсафий-ирфоний мактаблар, Ибн ал-Арабий, Ваҳдат ул-вужуд фалсафаси, тажаллий, таъсир, муносабат, Марказий Осиё мутафаккирлари, Ҳаким ат-Термизий, Форобий, Ибн Сино.

Yuklab olish