21.12.2022
269
ХУРШИД ДAВРОННИНГ ИНДИВИДУAЛ ПОЭТИК УСЛУБИ

Muallif: Буриева, Ф.Н.

Annotatsiya: Ушбу мақолада замонавий ўзбек адабиёти намояндаси бўлган Хуршид Давроннинг поэтик услубини белгиловчи адабий омиллар талқин этилди. Шоир ижодидаги лириканинг хилма-хил кўринишлари, медитатив, ижровий, воқеабанд, персонажли, тавсифий лирика ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, шоир шеъриятидаги жанрий изланишлар ва анъаналар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди. Шоир ижодидаги етакчи мавзу бўлган тарихий мавзуларнинг жанрларда ифодаланишига шеърий мисоллар келтирилди. Тарих мавзусининг воқеабанд лирикадаги кўринишлари, уларнинг таълимий-дидактик аҳамияти ҳақида фикрлар берилди. Лириканинг асосий хиллари ҳақида назарий маълумотлар келтирилган монография, дарслик, ўқув қўлланмаларидаги фикрлар бир-бири билан қиёсланиб, шоир индивидуал услубининг шаклланишида муҳим ўрин тутган устозлари Ғафур Ғулом, Ойбек ҳақида сўз юритилди. Хуршид Даврон ижодининг улар шеъриятига ўхшаш томонлари таҳлил этилди. Хуршид Даврон индивидуал поетик услубида Ойбек шеърий услубига хос бўлган эпиклик характерли хусусият эканлиги шоир шеърларидан олинган парчалар орқали таҳлил этилди. Шунингдек, унинг устозларига бағишланган шеърлари ва айрим мақолалари ҳақида маълумотлар берилди. Шоир шеъриятида кенг ўрин тутган воқебанд лириканинг назарий асослари ҳақида тўхталиб ўтилди. Шоир индивидуал услубини аниқлашда унинг адабиёт ва назм ҳақидаги шеърлари муҳим аҳамият касб этиши мисоллар орқали берилди.

Kalit so'zlar: лирика, тарихий мавзу, индивидуал услуб, адабий тур ва жанрлар, медитатив лирика, персонажли лирика, ижровий лирика.

Jurnaldagi sahifalar: 500 - 507

Yuklab olish