04.05.2025
57
КИБЕРМАКОНДА РАҚАМЛИ ИДЕНТИФИКАЦИЯ ТИЗИМЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ ТАБИАТИ

Muallif: Норқулов, Акбар Уроқович

Annotatsiya: Мазкур илмий мақолада бугунги кундаги ахборот асри, кибермакон тушунчаси, унинг пайдо бўлиш жиҳатлари атрофлича ёритиб берилган. Кибермакондаги муносабатларни, объектларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш механизмлари илмий жиҳатдан исботлаб берилган. Кибермакон деб аталмиш виртуал оламдаги янги муносабатлар, ундаги рақамли идентификация тизимлари, уларнинг тушунчаси, мазмун моҳияти ва аҳамияти атрофлича илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Кибермаконнинг муҳим элементларидан бири ҳисобланмиш рақамли идентификация тизимларининг функционал ва ҳуқуқий хусусиятларига алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, рақамли идентификация воситаларининг кибермакон билан боғлиқ ўзига хос жиҳатлари, бу борада илғор илмий ёндашувлар, тадқиқотчиларнинг фикр ва мулоҳазалари тизимли ўрганиб чиқилган. Шу билан бир қаторда рақамли идентификация тизимларини ҳимоя қилиш механизмлари, уларни тартибга солишдаги миллий ва халқаро ҳуқуқий нормалар ҳамда уларнинг амалий аҳамияти чуқур таҳлил этилган. Кибермакондаги идентификация тизимларининг интеллектуал фаолият натижаси ҳисобланиши, интеллектуал мулк объекти сифатидаги мақоми турли илмий манбалар ва етакчи олимларнинг назарий қарашлари асосида комплекс ўрганиб чиқилган. Кибермаконда рақамли идентификация тизимларининг интеллектуал мулк объекти сифатида бевосита тартибга солишга қаратилган ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш ҳамда бу борада рақамли ҳуқуқнинг замонавий талабларга мослаштириш зарурлиги тўғрисида илмий асосланган таклифлар илгари сурилган.

Kalit so'zlar: Киберамкон, интернет, дастурлар, рақамли идентификация тизимлари.

Jurnaldagi sahifalar: 196 - 201

Yuklab olish