17.11.2024
62
ЛИ МУНЁЛНИНГ “ҚАҚНУС ҚУШИ” ҲИКОЯСИДА УСТОЗ-ШОГИРД МУНОСАБАТЛАРИНИНГ БАДИИЙ ТАЛҚИНИ

Muallif: Каримов, Нодирбек Шуҳрат ўғли

Annotatsiya: Мазкур мақолада адиб Ли Мунёл қаламига мансуб “Қақнус қуши” ҳикояси таҳлилга тортилган бўлиб, унда устоз-шогирд муносабатлари конфуцийчилик таълимоти билан очиб берилган. Ёзувчи қаҳрамонлар ҳолатини беришда табиат тасвиридан моҳирона фойдаланган. Хусусан, Ли Мунёл бош қаҳрамонни бамбукка ўхшатган. Ҳикоя композицияси 5 қисмга бўлиб ўрганилган. Эрта етим қолган шогирдининг, ота-онаси ҳақидаги ҳақиқатдан бохабар бўлиши, устози билан муносабатларининг кескинлашуви натижасида бошидан кечирган кўплаб воқаелар силсиласида намоён бўлувчи мумтоз корейс насрида мавжуд анъаналарга қайта мурожаат қилинган.

Kalit so'zlar: хаттот Ко Чжук, мовий денгиз, аждаҳо, устоз ва шогирд, Оде тоғи, Сок Там, сурат.

Jurnaldagi sahifalar: 366 - 375

Yuklab olish