Muallif: Паянов, Одил Жумайевич
Annotatsiya: Ушбу мақолада фуқаролик ҳуқуқида мажбуриятларни лозим даражада ва реал бажариш принципларининг назарий-ҳуқуқий мазмуни ҳамда уларнинг ўзаро нисбати таҳлил қилинади. Мажбуриятни лозим даражада бажаришнинг асосий шартлари, реал бажариш принципининг мазмуни ва унинг мажбурият муносабатларининг нормал ҳамда бузилган ҳолатларида намоён бўлиш хусусиятлари ёритилади. Шунингдек, мазкур принципларнинг фуқаролик ҳуқуқи доктринасидаги турли назарий ёндашувлари таҳлил қилиниб, уларнинг мустақил, бироқ ўзаро чамбарчас боғлиқ ҳуқуқий принсиплар еканлиги асослантирилади. Мақолада мажбурият бузилган тақдирда уни натура шаклида бажариш масалалари ҳамда зарар ва неустойка тўлашнинг реал бажариш принципига таъсири ўрганилиб, амалдаги фуқаролик қонунчилигини такомиллаштиришга оид айрим таклифлар илгари сурилади.
Kalit so'zlar: мажбурият, мажбуриятни бажариш, лозим даражада бажариш, реал бажариш, натура шаклида бажариш, мажбуриятни бузиш, кредитор, қарздор, зарар, неустойка, фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик, мажбурият ҳуқуқи.
Jurnaldagi sahifalar: 330 - 339