27.12.2024
41
МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИНГ НУТҚИЙ РИВОЖЛАНИШИ ВА УНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ

Muallif: Акбарова, Шахноза Хикматуллаевна

Annotatsiya: Мазкур мақолада мактабгача ёшдаги болаларда нутқнинг шаклланиши, унинг ривожланиш жараёни ва ижтимоий аҳамияти таҳлил қилинган. Нутқ боланинг когнитив ривожланиши ва ижтимоий муносабатларида муҳим ўрин тутиши қайд этилган. Болаларда нутқ босқичма-босқич шаклланиб, бир ёшдан бошлаб мураккаб тил бирликлари ва грамматик тузилмалар ўзлаштирилади. Тадқиқотда боланинг тил ўрганишдаги тақлидчилик хусусияти, оила ва боғча муҳитидаги мулоқотнинг роли ҳамда ҳис-ҳаяжонларга бой экспрессив нутқни ривожлантириш аҳамияти кўрсатилган. Боланинг ёши ўтган сари луғат бойлиги кенгайиши, грамматик тузилмаларни ўзлаштириши ва сўзларнинг маъноларини тўғри англаши каби жараёнлар изчил тавсифланган.

Kalit so'zlar: нутқ ривожланиши, мактабгача ёш, болалар нутқи, луғат бойлиги, экспрессив нутқ, лингводидактика, тақлидчанлик, мулоқот, грамматик тузилмалар, педагогик ёндашув.

Jurnaldagi sahifalar: 137 - 141

Yuklab olish