24.11.2024
66
МАРКАЗИЙ ОСИЁ ТРАНСПОРТ ИНТЕГРАЦИЯСИ РИВОЖЛАНИШИДА ЕВРОПА ИТТИФОҚИ ТРАНСПОРТ ТИЗИМИНИНГ РОЛИ

Muallif: Нуриддинов, Сардор Бобоярович

Annotatsiya: Ушбу мақолада Марказий Осиё давларлари хусусан, Ўзбекистон учун ушбу Европа иттифоқи транспорт тизимини таҳлил натижасида қуйидагиларни таъкидлаш муҳимдир. кўплаб транспорт коридорлари Республикамиз ҳудуди орқали ўтиши миҳим албатта. Ўзбекистоннинг дунё океанидан узоқлиги жуда асосий камчилик эмас, балки афзаллик бўлиши керак, чунки Европа ва Осиёни боғлайдиган энг қисқа транспорт коридорлари ҳозирда бизнинг ҳудуд орқали ўтади. Бу ҳақда кўп ёзилган, аммо конвертация тезлиги ҳали етарли эмас. Шуни тушуниш керакки, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича ўз вақтида бажарилмаган ишлар ва замонавий технологияларнинг тўғри жорий этилмаслик минтақани ташқи чекловлар ва санкциялар шароитида янада орқага қайтариши мумкин.

Kalit so'zlar: транспорт коридорлари, юк ва йўловчи оқимлари, транспорт сиёсати, мультимодал йўналиш, транспорт, савдо йўллари, транспорт интеграцияси, транспорт-логистика инфратузилмаси.

Jurnaldagi sahifalar: 65 - 70

Yuklab olish