05.07.2022
455
МЕКСИКА БАНГИДЕВОНАСИ (DATURA INNOXIA MILL) ЎСИМЛИГИНИНГ ЎСИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИГА МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР ҚЎЛЛАШНИНГ ТАЪСИРИ

Muallif: Пўлатов, Сарвар Мустафоевич; Аминова, Шоира Фурқат қизи; Мухитдинова, Нозима Фахриддин қизи

Annotatsiya: Мақолада Мексика бангидевонаси (Datura innoxia Mill) ўсимлигининг ўсиши ва ривожланишига фосфорли ҳамда калийли ўғитларнинг Р90 К90 кг/га меъёри қўлланилган фонда аммиакли селитра (NH4NO3 – 34,6 % N), аммоний сульфат [(NH4)2SO4 – 20,5 % N], карбамид (CO(NH2)2 – 46 % N) каби азотли ўғитларни қўллашнинг таъсирига оид маълумотлар келтирилган. Ўсимликнинг ўсиши, ривожланиши, баргининг шаклланиши ва мева ҳосил қилишига фосфорли ҳамда калийли ўғитларнинг P90 K90 кг/га меъёри фонида азотли ўғитлардан аммоний сульфат ((NH4)2SO4) ни 120 кг/га меъёрда қўллаш мақсадга мувофиқ эканлиги аниқланди.

Kalit so'zlar: Мексика бангидевонаси, азот, фосфор, калий, ўсимлик бўйи, барг, мева.

Jurnaldagi sahifalar: 1407 - 1412

Yuklab olish