05.06.2022
935
READING RULES OF ENGLISH VOWELS IN FOUR TYPES OF STRESSED SYLLABLES

Muallif: Kadirova, Muyassar Artekovna

Annotatsiya: Инглиз тилида фонетика тилнинг жуда муҳим қисмидир. Сўзловчи нутқининг аниқ ва чиройли бўлиши учун товушларнинг тўғри талаффузи жуда аҳамиятлидир. Лекин ҳарфларнинг талаффузи осон эмас, улар қандай ёзилса, шундай талаффуз қилинмайди. Уларнинг талаффузи улар иштирок этган сўздаги ҳарфлар тартибига боғлиқ. Улар бошқача талаффуз қилинади. Бу уларнинг урғули бор урғусизлигига боғлиқ. Урғули бўғинларда унлилар маълум қоидалар асосида ўқилади. Уларни ўрганиш инглиз тилида талаффуз қобилиятларини ривожлантиришга катта таъсир кўрсатади ва катта аҳамиятга эга. Урғули унлилар тўрт турга бўлинади. Уларнинг ҳар бирида унлилар турлича талаффуз қилинади. Бўғиндаги урғуни таниб, сўзни тўғри талаффуз қилиш мумкин. Ушбу тўрт турни ўрганишдан олдин урғу ҳақида маълумотга эга бўлиш мақсадга мувофиқдир.

Kalit so'zlar: фонетика, урғу, сўз урғуси, гап урғуси, мантиқий урғу, унли, ундош, бўғин, талаффуз, товуш, очиқ бўғин, ёпиқ бўғин.

Jurnaldagi sahifalar: 840 - 844

Yuklab olish