Muallif: Сахаталиева, Райхона Рафаэлевна; Исроилов, Ражаббой Исроилович; Маматалиев, Авазбек Рузиваевич
Annotatsiya: Ушбу ишда сийдик пуфаги лейкоплакиясининг турли даврларида антиапоптоз оқсил Bcl-2 экспрессияланиш даражаси аниқланган. Натижалар шуни кўрсатдики, назорат гуруҳида сийдик пуфаги қопловчи эпителийсида бу оқсил фақат базал қаватида кам даражада экспрессияланиши аниқланди. Лейкоплакия ривожланишининг дастлабки I – даври, ўзгарувчан эпителийда метапластик жараённинг пайдо бўлиш даврида, эпителийнинг акантоз ривожланган базал қавати ҳужайраларида Bcl-2 оқсилининг экспрессияланиши юқори даражага кўтарилиши кузатилди. Лейкоплакиянинг II – даврида эпителийнинг барча қават ҳужайралари метаплазияланиб, вертикал ҳолда жойлашганлиги, уларнинг базал ва оралиқ қаватлар ҳужайраларида Bcl-2 оқсилининг нисбатан кўпроқ даражада экспрессияланиши, касалликнинг III – даврида бу оқсилнинг экспрессияланиши яна ҳам кучайганлиги кузатилади.
Kalit so'zlar: сийдик пуфаги, цистит, лейкоплакия, иммуногистохимия, Bcl-2 оқсил.
Jurnaldagi sahifalar: 39 - 45